Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги чегара музокаралари натижасиз қолди
Ҳиндистон мудофаа вазири қабул қилиб бўладиган таклифларнинг йўқлиги сабабли Хитой билан музокараларни чегарадаги зиддиятларни батараф эта олмасганлигини эълон қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнас Синг мамлакат парламентида сўзлаган нутқида, Пекин-Деҳли ҳукуматлари умумий чегарани барқарорлаштиришга қатъий қарор қилганига қарамай, музокараларнинг янги босқичида зиддиятларни юмшатиш бўйича ҳаракатлар ҳозирча самара бермаган деб айтди.
Унинг таъкидлашича, Хитой чегара ҳудудларида кўп сонли қўшин ва ўқ -дориларни жойлаштирган бунга жавобан Ҳиндистон ҳам ўз кучларини чегара ҳудудларида жойлаштирган.
Ҳиндистон ҳам Хитой ҳам яқинда бўлиб ўтган чегара тўқнашувлари ва ҳудудий суверенитетини бузилиши учун бир -бирини айбламода.
Ҳиндистон ва Хитой 2003 йилдан бери 20 мартадан кўпроқ вақт давомида чегара можаросини муҳокама қилган, аммо натижа бермаган ва сўнгги ойларда Ладакс чегара ҳудудида икки давлат чегарачилари ўртасида тўқнашув юз бермоқда.