Путин: АҚШнинг ракета шартномасидан чиқиши Москвани товушдан тезроқ ракета яратишга мажбур қилди
(last modified Sun, 20 Sep 2020 09:23:11 GMT )
сентябр 20, 2020 14:23 Asia/Tashkent
  • Путин: АҚШнинг ракета шартномасидан чиқиши Москвани товушдан тезроқ ракета яратишга мажбур қилди

Россия президенти Владимир Путин ўз сўзларида, 2002 йилда АҚШнинг ракета келишувидан чиқиши, Москвани товушдан юқори тезликдаги ракета ишлаб чиқариш жараёнини бошлашга мажбур қилди деб айтди.

Эрон телерадиокомпанияснинг хабар қилишича, Владимир Путин шунингдек АҚШ ҳукумати 2002 йилда баллистик ракетага қарши шартномани бузиш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг, Москванинг ядро қудратга эга ва товушдан юқори тезликдаги  системаларни  кенгайтиришдан бошқа чораси қолмади деб изоҳлади.

Россия президенти шунингдек бугунги кунда замонавий Россия тарихида биринча марта мамлакат энг модерн қурол турига эга. Бу қурол куч, тезлиги ва энг муҳим ўзларидан олдин мавжуд бўлган қуроллардан анча устунроқдир деб аниқлик киритди.

Россия 2018 йилда АҚШнинг ракета қалқони яратиш бўйича ҳаракатларига жавобан " Канжал" товушдан тез ракета тизими ва " Авантгард" қитъалараро баллистик ракетасини режалаштирганидан бир йил олдин намойиш қилди.

 

Ёрлиқ