Трамп АҚШнинг Эронга қарши янги санкциялари тўғрисида даъво қилмоқда
АҚШ президенти Эронга қарши янги санкциялар эълон қилди ва Эроннинг ядро қуролини қўлга киритиш бўйича ҳаракатларини чеклашни талаб қилди.
Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп тарқатган баёнотида ўз таъбири билан " Эрон қуролларни тарқатиш тармоғи" деган 27 шахс ва ташкилотларга нисбатан янги санкциялар киритганини маълум қилиб, санкциялар Эроннинг ракета ва ядровий дастурларига қарши эканлигини иддао қилди.
Эронофобия намойишини давом эттириши ва Вашингтоннинг БМТ Хафсизлик кенгашдаги Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтириш муваффақиятсизликка учраганидан кейин, АҚШ давлат котиби Майк Помпео, казначилик котиби Стив Манучен, ва мудофаа вазири Марк Эспер душанба куни Вашингтонда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилишди.
Помпео матбуот конференция жараёнида, Дональд Трампнинг буйруғи билан Эронга қарши янги санкциялар, жумладан Эрон Мудофаа вазирлигининг логистика бўлимига қарши қўлланилган.
Мудофаа вазири Марк Эспер ҳам жанговар баёнотида, АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши туришга тайёрлигини даъво қилди.
Оқ уй йиғилиши ва янги санкцияларни эълон қилиниши, БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Европа Иттифоқи, Европа учлиги, Россия ва Хитой АҚШ ҳукуматининг Эронга қарши санкцияларини узайтииш бўйча ҳаракатларига қарши бўлган пайтга тўғри келди.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли қарорига биноан, Эроннинг қурол- аслаҳа эмбаргоси 18 октябрда тушайди.