АҚШ сионистик режимга ҳарбий ёрдам кўрсатишни оширади
(last modified Wed, 23 Sep 2020 11:25:12 GMT )
сентябр 23, 2020 16:25 Asia/Tashkent
  • АҚШ сионистик режимга ҳарбий ёрдам кўрсатишни оширади

АҚШ мудофаа вазири Исроил уруш вазири билан учрашганида Вашингтон давлатини бу режимга кўпроқ ҳарбий ёрдам жўнатишга ҳаракат қилишини таъкидлади.

Араб тилидаги "Арти" сайтининг хабар қилишича, АҚШ мудофаа вазири Марк Эпер сионистик режим уруш вазири  Бени Гантз билан  учрашганида, Вашингтон ва Тел-авив ўртасидаги мудофаа муносабатларининг асосларидан бири Ғарбий Осиё минтақасида Исроил режими учун мухсус ҳарбий устунликни сақлашдир дея айтди.

Эспер шунингдек АҚШ Исроил хавфсизлигини сақлашга содиқ эканлиги билдирди.

Гантз, сешанба куни Вашингтонга борди ва бугун АҚШдан босиб олинган Фаластин сарзаминларига жўнаб кетди.

Сионистик режимнинг жиноятларига қарамай, АҚШ бу режимни қўллаб қувватлашга давом бермоқда.

АҚШ 1960 йилдан бери Осиё Ғарбида сионистик режимнинг махсус ҳарбий устунлигини сақлашга уриниб келмоқда.

 

 

Ёрлиқ