Украинада самолёт қулаганида 22 киши ҳалок бўлди
сентябр 26, 2020 13:26 Asia/Tashkent
Украина ҳарбий самолёти Харьков шарқида қулаб тушди ва бу ҳодисада 22 киши ҳалок бўлди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Украина ҳаво кучлари, самолёт жума куни кечқурун /маҳаллий вақт билан/ Харьков вилоятининг Чугуев шаҳри яқинида қулади.
Харьков вилояти губернаторининг сўзларига, самолёт бортида 28 киши бўлган, улардан 22 нафари ҳалок бўлган. иккитаси нажот топган ва 4 нафарнинг тақдири номаълум.
Самолёт Антонов-26 русумдидан бўлган.
Ёрлиқ