Трамп Эронга қарши даъволарини такрорлади
(last modified Sat, 26 Sep 2020 08:53:20 GMT )
сентябр 26, 2020 13:53 Asia/Tashkent
  • Трамп Эронга қарши даъволарини такрорлади

АҚШ президенти Эрон ва Венесуэлла Вашингтон билан музокара ўтказиш ва келишувга эришишни истаётганини иддао қилиб, сайловдан кейин ушбу мамлакатлар билан келишувга эришиш шартлари қийинлашади деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди чиқишида Эрон ва Венесуэлла давлатлари Вашингон билан музокаралар олиб бориш ва келишувга эришмоқчи, аммо у ҳар қандай келишувни 2020 йил ноябрида бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларидан кейин қолдирмоқчи деб иддао қилди.

Трамп шу ҳолда даъво қилмоқдаки, Эрон ислом жумҳурияти  Халқаро ядровий келишув учун ҳеч қандай музокара ўтказмайдигани ва фақат Вашингон Халқаро ядровий келишувга қайтиб Теҳронга қарши қўллаган барча санкцияларни бекор қилганида музокара столга қайтишини эълон қилиб келмоқда.

2018 йил 8 май кунида Трамп Вашингтоннингт Халқаро ядровий келишув олдидаги мажбуриятларини бузган ҳолда, халқаро шартномадан бир томонлама равишда чиқди ва ядровий санкцияларини қайтарилганини эълон қилди.