АҚШдаги инқироз: коронавирус билан касалланганлар сони 7,1 миллион кишидан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i54942-АҚШдаги_инқироз_коронавирус_билан_касалланганлар_сони_7_1_миллион_кишидан_ошди
Қўшма штатларда коронавирусни юқтирганлар сони яна бир сакраш билан 7,1 миллион нафарга етди.
(last modified 2020-09-28T09:01:42+00:00 )
сентябр 28, 2020 12:48 Asia/Tashkent
  • АҚШдаги инқироз: коронавирус билан касалланганлар сони 7,1 миллион кишидан ошди

Қўшма штатларда коронавирусни юқтирганлар сони яна бир сакраш билан 7,1 миллион нафарга етди.

АҚШнинг " Жонз Ҳопкинз" университетининг кечанги хабарига кўра,  сўнгги 24 соат ичида мамлакатда коронавирус инфекциясининг 36 минг 196 та янги ҳолатини қайд этилиши билан, АҚШда бу вирусни юқтириб олганлар сони 7 миллион 114 минг 235 кишини ташкил қилди.

Jons Xopkins университети шунингдек, АҚШда коронавирус қурбонлари сони 204 минг 752 кишига етгани ва шанба куни маълумотларига қараганда 266 нафарга кпайганини қўшимча қилди. 

Аммо  worldometers сайти АҚШда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини 7 миллион 321 минг 343 кишига етгани ва улардан 209 минг 453 нафарини вафот этганини эълон этган.

Айни пайтда АҚШ коронавирусни юқтирганлар сони ва вирус туфайли ўлганлар сони бўйича дунёда биринча ўринда туради.