Путин коронавирус билан касалланганлар сонини ошишидан хавотирда
(last modified Wed, 30 Sep 2020 08:00:56 GMT )
сентябр 30, 2020 13:00 Asia/Tashkent
  • Путин коронавирус билан касалланганлар сонини ошишидан хавотирда

Россия президенти коронавирусни юқтирганлар сонини кўпайиб бораётганларидан хавотир билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабарига кўра, Владимир Путин Россия федерал давлат кенгашиниг виртуал йиғилишида, сўнгги ойларда кўрилган чораларга қарамай,  коронавирус тарқалиши яна кўпаймоқда ва шунчаки эътиборсиз қолдирмаслик керак деб айтди.

Путин бу йиғилишда коронавируснинг Россия иқтисодиёига салбий таъсири, совуқ мавсумни бошланиши ва коронавирус билан касалланганлар сонини ошишига тўхталиб, аҳолининг хавфсизлиги ва соғлиғини ҳимоя қилиш учун шифокорлар ва мутахассисларнинг барча тавсияларига амал қилиш лозимлигини қўшимча қилди.

Россия презиенти шунингдек, коронавирус билан курашишнинг энг яхши йўли бу соғлиқни сақлаш стандартларига риоя қилишдир, чунки агар чекловлар қайтарилса, жомеанинг руҳий саломатлиги ва иқтисодиётга зарарларини етказади деб изоҳлади.

Сўнгги маълумотларига кўра, Россияда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1 миллион 167 минг 805 кишига етиб, улардан 20 минг 545 нафари вафот этган.

 

 

Ёрлиқ