Россия Тоғли Қорабоғ минтақасида хорижий ёлланмаларни жўнатилиши ҳақида огоҳлантирди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги можаролардан қатнашиш учун хорижий ёлланма аскарларни Тоғли Қорабоғ можаро зоннасида ўтказилиши тўғрисида огоҳлантирди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида, Тоғли Қорабоғ минтақасида хорижий ёлланмаларни жўнатилиши ҳақида огоҳлантириб, бу нафақат Тоғли Қорабоғ минтақасидаги кескинликни кучайтиради, балки бутун Кавказ минтақасидаги мамлакатларнинг узоқ муддатли хавфсизликка таҳдид солади деб эълон қилди.
Россия ТИВ баёнотида шунингдек Москва давлати Тоғли Қорабоғ минтақасида тўқнашувларда қатнашаётган давлатлар раҳбарларини можарода чет эллик террорчилик ва ёлланмаларда фойдаланиш ва уларнинг зудлик билан минтақадан чиқариш учун таъсирчан ҳаракатлар қилиш ва чоралар кўришга чақиради деб келтирилган.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Россия давлатининг ҳарбий масъуллари Тоғли Қорабоғ минтақасидаги воқеаларни яқиндан кузатиб бораётгани ва можаро юзасидан давлатлар раҳбарлари томонидан барча маълумотлар ва баёнотларини диққат билан таҳлил қилаётганини маълум этди.