2019 йилда 500 га яқин АҚШ ҳарбийлари ўз жонига қасд қилган
Пентагон 2019 йилда 500 га яқин АҚШ ҳарбийларини ўз жонига қасд қилганини маълум этди.
Хабарнигорони Жавон сайтининг хабар қилишича, кеча Pentagon АҚШнинг 498 аскари 2019 йилда ўз жонига қасд қилганини эълон қилди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги душанба куни ўз ҳисоботида жорий йилда АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш даражасини 20 фойизга кўпайганини маълум қилди.
АҚШ армиясининг қуруқлик ва ҳаво укчлари расмийлари, коронавирусни тарқалиши мамлакат ҳарбийлрига нисбатан босимлар ва стресс-изтиробларини янада ошганини хабар қилган.
АҚШ ҳарбий масъулларидан бири James A. Helis ҳам коронавирус тарқалиши ортидан карантин, молиявий муаммолар, болаларнинг масофавий таълими, АҚШ ҳарбийлари ва уларнинг оилаларига нисбатан психологик босимлар жумласидан эканлигини таъкидлади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, турли ҳарбий амалиётларда қатнашиш, стресс-изтироб, тиббий рецепларни суистеъмол қилиш ва молиявий муаммолар АҚШлик ҳарбий ходимлар орасида ўз жонига қасд қилиш мезонини ошишининг сабабларидандир.