Испания Европада коронавируснинг асосий эпицентри бўлиб қолмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i55078-Испания_Европада_коронавируснинг_асосий_эпицентри_бўлиб_қолмоқда
Испания пойтахтида коронавирус тарқалишининг кескин ошишидан сўнг, ЖССТ бу мамлакатни Европада коронавирус пандемиясининг асосий эпицентрига айланганини эълон қилди
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 04, 2020 16:54 Asia/Tashkent
  • Испания Европада коронавируснинг асосий эпицентри бўлиб қолмоқда

Испания пойтахтида коронавирус тарқалишининг кескин ошишидан сўнг, ЖССТ бу мамлакатни Европада коронавирус пандемиясининг асосий эпицентрига айланганини эълон қилди

Франс 24 телеканалининг хабар қилишича, кеча Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, Испанияда айниқса, Мадрид шаҳрида ва унинг атрофидаги ҳудудларда коронавирус тарқалиши кўпайган, аммо бу жойлар қисман карантин остига олинган деб маълум этди.

Хабарда айтилишича, сўнгги кунларда коронавирус билан касалланган янги ҳолатлар сони кўпайишга давом этар экан,  Мадрид халқи  Испания ҳукуматини шаҳарни карантин қилиш бўйича янги  чораларига қарши эътироз билдирмоқда,

Испаниядаги янги касалланиш ҳолатларнинг 44 фоизи Мадрид шаҳрига тўғри келади.

Коронавирус пандемияси бошланганидан бери  Испаиняда 32 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.