Трамп: бўлажак сайловларда энг коррупциявий ҳолатлар кузатилиши мумкин
АҚШ президенти бўлажак президентлик сайловларда мамлакатдаги энг коррупциявий ҳолатлар кузатилишини истисно қилмади.
ИРНА хабарига кўра, ҳардоим 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларда сохтакорликлар юз беришини айтиб келган, АҚШ президенти Донаьлд Трамп сешанба куни Твиттер саҳифасида минглаб америкаликлар сайловларнинг нотўғри рўйхати ва бюллетенларини олишлари мумкинлигини айтди.
Трамп шунингдек Лос-Анчелесдаги икки минг овоз берувчилар президентга овоз бериш учун бирор усули бўлмаган ва камчиликлари бўлган бюллетенларни олишган деб қўшимча қилди.
У бундан олдин ҳам Твиттер саҳфасида сайловларнинг шаффоф бўлишига ишонч ҳосил қилишимиз лозим, аммо бу шундай бўлишига амин эмасман деб ёзди.
Почта орқали овоз беришга қарши чиққан Трамп ўз сўзларида демократлар 2020 йилги сайловларни манипуляция қилишмоқда деб даъво қилди.
АҚШ президентининг сўзларига кўра, сайлов бюллетенлари бир неча марта Америка фуқароларига юборилган в бу сайловларда қаллоблик хавфсини анча оширади деб аниқлик киритди.
Трамп илгари фақат сайловларни сохталаштирилганида мағлуб бўлиши мумкинлигини иддао қилганди.