Боку ва Ереван давлатлари Тоғли Қорабоғда тўқнашувларни тўхтатиш тўғрисида келишиб олишди
Шанба куни эрталаб Россия ташқи ишлар вазири Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида уруш ҳаракталарини тўхтатиш ва Тоғли Қорабоғнинг баҳсли ҳудудларида сулҳ тузиш тўғрисида келишувни имзоланганини эълон қилди.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ўз сўзларида Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида Тоғли Қорабоғ минтақасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни эълон этиб, сулҳ ва оташкесим 10 октябрь ярим тунда бошланганини айтди.
Сергей Лавров 10 соат давом этган, Россия, Озарбойжон республикаси ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги учтомонлама учрашувидан сўнг, йиғилишда чиқарилган қўшма баёнотни ўқиб берар экан, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида воситачи вазифасини бажариб, сулҳ режимини кузатиб боради деб изоҳлади.
Баёнотга асосан, оташкесим асирлар аламашуви, можаро содир бўлган жойларда ўлганларнинг жасадларини йиғиш, ҳамда тўқнашувларда зарар кўрганларга инсонпарварлик ёрдамлар кўрсатиш мақсадида амалга оширилган.
Кеча Москва шаҳрида Россия,Арманистон ва Озарбойжон респбликаси ТИВ раҳбаларининг учтомоналма йиғилиши бўлиб ўтди.
Арманистон ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарлари Тоғли Қорабоғ минатқасидаги можароларни тўхтатиш имкониятини муҳокама қилиш мақсадида Россия президенти Вадимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига келганлар.
Аммо сўнгги хабарларга биноан, Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида Москвадаги йиғилишда оташкесим бўйича келишувга қарамасдан илгаригидек қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғ минтақасидаги тўқнашувларнинг янги босқичи 27 сентябр якшанба куни бошланди ва унда ҳар икки томоннинг бир қатор кучлари ўлдирилган ва ё ки яраланган.