Оқ уй штаби раиси барча ходимларни истеъфога чиқишларини сўради
Оқ уй аппарати раиси ўз ходимларини президент сайловлари олдидан истеъфога чиқишга чақирди.
Politico сайтининг хабар қилишича, Оқ уй штаби раҳбари Jonni Makkouni, Трамп яна бир бор сайловда ғалаба қозонганида уларнинг таркиби тўғрисида эркинроқ қарор қабул қилиши учун ўз ходимларини истеъфо хатини топширишга чақирди.
Шундай қилиб, Трамп сайловда ғалаба қозонган тақдирда Оқ уйда қоладиганлар топширган истеъфо хатига қарши чиқади ва агарда унинг рақиби президент бўлганида уларнинг истеъфо хатлари қабул қилинади.
Ўз исмини фош бўлишини истамаган ходимларидан бири бу усул Трамп давлатига қўшилган ва ўз обру- эътиборига путур еткзаганларга нисбатан нотўғри муносабатдир ва ҳолангки бу шахслар президентни маррага етказиш учун тинимсиз ишлаганлар деб таъкидлади.
Оқ уйнинг собиқ масъулларидан бирининг айтишича, ушу ходимлар тўғрисидаги қарор одатда январь ойида ва сайловлардан кейин қабул қилинади ва бундай ҳаракатлар сайловгача ҳеч қачон амалга оширилмаган.
Сўнгги ойларда АҚШда ўтказилган кўплаб сўровномалар натижалари , демократик партия номзоди Жо Байден 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларида Трампдан олдинда бораётганини кўрсатмоқда.