Афғонистон давлати тинчлик музокараларида Толибоннинг шартига қаршидир
Афғонистон давлати Толибон гуруҳининг тинчлик музокаралари АҚШ ва бу гуруҳ ўртасидаги келишув битимига мувофиқ бўлиши тўғрисидаги шартини қабул қилмади.
Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши раҳбари, ўз сўзларида, Толибон гуруҳи Ашраф Ғани ҳукумати билан тинчлик музокаралари гуруҳининг АҚШ билан келишувига мувофиқ бўлишини талаб қилмоқда ва ҳолангки Дохадаги АҚШ ва Толибон ўртасидаги келишув чекланган бўлиб, ҳар икки томон учун мукаммал келишувга эришишдаги ҳаракати эркинлигини таъминлай олмайди дея изоҳлади.
Абдулла Абдулла шунингдек музокаралардаги фарқларга қарамай, Ашраф Ғани ҳукумати Толибон билан ярашишни таъкидламоқда деб қўшимча қилди.
Яқинда Афғонистон президенти ўринбосари Сарвар Дониш Кобул давлати Толибон гуруҳига ихтилофларни Қуръон, суннат ва шароит асосида ҳалок қилишни таклиф қилганди, аммо Толибон гуруҳи илгаригидек АҚШ билан келишувлари ҳамда ҳанафий фиқҳ асосида ихтилофларни ҳал қилишни таъкидлашмоқда.
Афғонистон ҳукумати ва Толибон гуруҳи ўртасидаги музокаралар 12 кунлик танаффусдан сўнг қайта тикланди.
Музокаралар АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмй Халилзодни Қатарда Ашраф Ғани ва Толибоннинг тинчлик музокаралари гуруҳи билан учрашувини натижасиз қолганидан кейин бошланган.
АҚШ президенти Дональд Трамп ноябр ойидаги АҚШ президентлик сайловларни яқинлашиши билан Афғонистонда оташкесим эълон қилишга ва ё алдамчи сулҳ тузишга уринмоқда.