Абдулла Абдулла " Толибон амирлиги" режимининг Афғонистонга қайтишини рад этди
Афғонистон Олий ярашиш кенгашининг раҳбари Толибон амирлигининг Афғонистонга қайтишини рад этди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Абдулла Абдулла, Толибон амирлиги режимининг Афғонистонга қайтиши тўғрисида ҳисоб- китоблар тўғри эмас, чунки бу мамлакат аҳолисига бундай режи маъқул эмас деб таъкидлади.
Афғонистон Олий ярашиш бўйича миллий кенгашининг раҳбари, Қатардаги тинчлик музокаралари жараёнига тўхталиб, толиблар томондан зўравонликларни кўпайиши тинчлик сари йўл эмас ва Толибон бундай ҳатти-ҳаракатлар билан имтиёз олишмайди деб қўшимча қилди.
Абдулла Абдулла ўз сўзларида, ҳукумат ва Толибон ўртасида тинчлик келишувга эришиш афғон халқи обру- эътибрига путур етказмаслиги зарурлиги ва ҳукуматнинг Қатардаги музокарачи гуруҳи халқ вакили эканлигини маълум этди.
Афғонистон Олий ярашиш кенгаши раҳбари, шунингдек, Афғонисондан хорижий қўшинларни олиб чиқиш масаласи ҳозирги вазиятда кўриб чиқилмаслиги ва келажакда муҳокама қилинишини айтди.
Афғонистонда урушни тўхтатиш учун Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида тинчлик музокаралари 12 сентябрь куни Қатар пойтахти Дохада бошланди, аммо ҳозиргача томонлар келишувга эришмаган.