Қатарда афғонлараро музокараларнинг янги босқичи бошланди
(last modified Sat, 17 Jul 2021 10:29:43 GMT )
июл 17, 2021 15:29 Asia/Tashkent
  • Қатарда афғонлараро музокараларнинг янги босқичи бошланди
    Қатарда афғонлараро музокараларнинг янги босқичи бошланди

Бугун Қатар пойтахтида Афғонистон ҳукумати вакиллари ва Толибон гуруҳи ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи иш бошлади.

Афғонистон ОАВ -и Қатарда Кобул давлати вакиллари ва Толибон гуруҳи ўртасидаги музокараларининг янги босқичини бошланганини тасдиқлаб,  бу музокара икки кун давомида Дохада ўтказилишини маълум қилди.

Қатардаги Толибон гуруҳи наттоғи, Муҳммаад Гаъим Твиттер саҳифасида,  Доха шаҳрида Афғонистон ҳукумат делегацияси ва Толибрн гуруҳи ўртасида музокаралар бошланди. Толибон делегациясини  бу музокараларда  бу гуруҳ раҳбари ўринбосари Мулло Абдулғани Бародар раҳбарлике қилмоқда.

Афғонистон давлат делегацияси мамлакат олий Миллий ярашув кенгаши раиси Абдулла Абддулла бошчилигида қатнашмоқда.

Абдулла Абдулла Дохага бораганидан олдин матбуот конференцияда  делегация тўлиқ ваколатлар билан бориши ва  делегациянинг Толибон гуруҳи билан музокараларнинг якунига етишига умид қилишини таъкидлади.