Россия давлати Эрон билан ҳарбий ҳамкорликларни давом эттиришга урғу берди
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари, Москва АҚШдан қўрқмайди ва Эрон билан ҳарбий ҳамкорликларини давом эттиради дея айтди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков Эронга қарши қурол- яроқ эмбаргосини тугаганига ишора қилиб, Москва давлати АҚШ санкцияларидан қўрқмайди, чунки уларга одатланиб қолган деб айтди.
У ўз сўзларида, Россия Эрон билан кўп томонлама ҳамкорликларни ривожлантирмоқда ва ҳарбий- техникавий ҳамкорликлар ҳамда икки томонниннг эҳтиёжлари ва бундай ҳамкорлик учун томонларни тайёргарлиги доирасида давом этади дея изоҳлади.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясига биноан, Эроннинг қурол-аслаҳа эмбаргоси бугун 18 октябрь эрталаб тугади.
Хавфсизлик кенгаши аъзолари Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтириш бўйича АҚШ таклифини рад этдилар.
-
Қурол чекловларини тугатиш тўғрисидаги Эрон баёноти; Жаҳон ҳамжамияти учун муҳим бир кун қайд этилди