Озарбойжон республикаси Москва давлатидан ғазабда!
Россия Думаси аъзосини баҳсли Тоғли Қорабоғ минтақасига қилган сафар Озарбойжон республикаси расмийларини ғазаблантирди.
APA ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия Думасини аъзоси Виталий Милоновни баҳсли ва тўқнашувлар давом этаётган Тоғли Қорабоғга уюштирган сафари ортидан Боку давлати Россия элчисига норозилик нотасини топширди.
Мазкур нотада Россия Думаси вакилини жума куни Тоғли Қорабоғ расмийлари билан учрашгани ва Боку давлат расмийларига қарши провакацион баёнот бергани айтилган.
Озарбойжон республикасининг норозилик нотасида Россия Думаси вакилининг ушбу провакцион ҳаракатлари минтақадаги вазиятни янада мураккаблаштириши, Озарбойжон республикаси аҳолиси ва Россияда яшайдиган озарбойжонликларнинг норозиликига сабаб бўлгани ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни бузишга қаратилганлиги ҳам таъкидланган.
Айни пайтда Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев жума куни Боку давлати Россиядан йўловчи самолётлар орқали Ереванга қурол яроқ олиб келингаги тўғрисида маълумот топган деб айтганди.
Бундан олдин Россия Арманистонга қурол-яроқ,шу жумладан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари -С-300 ҳамда артиллерия воситаларини етказиб берганди ва бу эса Боку давлатининг ғазабига сабаб бўлганди.