октябр 21, 2020 15:06 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикаси армияси томонидан Тоғли Қорабоғдаги яна бир нечта қишлоқлар озод қилинди

Озарбойжон республикаси президенти, Тоғли Қорабоғ минтақасидаги яна бир қанча қишлоқларни қайтариб олинганини хабар қилди.

"Озартож" ахборот агентлигинг сўнгги хабарига кўра, Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев тарқатган мурожаатида бу мамлакат халқига хитобан,  Зангон шаҳри  ва бу минтақанинг 6 қишлоғи ва Фузулий, Жаброил ва Хожаванд минтақларининг 18 қишлоғи Арманистон ҳарбий кучлари ишғолидан озод қилинди деб  айтди.

Зангон шаҳри Озарбойжон республикасининг жануби-ғарбида  ва Арас дарёсининг шимолий соҳилида жойлашган бўлиб Эрон ва Арманистон билан чегарадошдир.

Айтиш жозирдирки, Арманистон  Мудофаа вазирлиги хозиргаача бу хабарга муносабат билдиргаи йўқ.

Ўтган жума куни Москвада Арманистон ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарлари ўртасидаги музокараларда эришилган сулҳ битимига қарамай, Тоғли Қорабоғнинг баҳсли минтақасида ҳарбий ҳаракатлар ва тўқнашувлар давом этмоқда.

Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги зиддиятларнинг янги босқичи 27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғнинг баҳсли минтақасида бошланди.

 

Ёрлиқ