Ўзбекистон, Озарбайжон республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қўшма ҳарбий машқлар ўтказмоқчи
апрел 05, 2024 12:06 Asia/Tashkent
Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон июль ойида Қозоғистон ҳудудида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади.
Газета сайтининг Озарбойжон республикаси мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, 4 апрель куни ушбу мамлакатлар мудофаа вазирлари Ақтау шаҳрида «Бирлестик-2024» («Бирлашиш-2024») қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини режалаштириш бўйича йиғилиш ўтказган ва тегишли қўшма режани имзолаган.
Кенг кўламли машғулотларни «Оймаша» полигони ҳудудларида, шунингдек, Каспий денгизидаги Токмак бурнида ўтказиш режалаштирилган.
Йиғилишда машғулотларга тайёргарлик кўриш ва бажариш лозим бўлган вазифалар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
Ёрлиқ