Илҳом Алиев: яна 22 қишлоқ Арманистон ишғолидан озод қилинди
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев чоршанба куни кечқурун, Жаброил, Фузулий ва Зангилон туманларидаги яна 22 қишлоқни Қорабоғдаги арманистонлик кучлар ишғолидан озод этилди дея эълон қилди.
Илҳом Алиев ўзининг Твиттер саҳифасида Озарбойжон республикаси армияси, Тоғли Қорабоғнинг Фузулий туманидаги Гажа Гозлу, Ашоқий Сайид Аҳмадли, Заргар қишлоқлари ҳамда Жаброил туманидаги Баланд, Попи, Толос, Ҳожили ва Тинли қишлоқларини озрд этилганини ёзди.
Озарбойжон президентининг твиттердаги хабарига биноан, Зангилон туманидаги Минҳайвон, Хурома, Хуморли, Сорил, Бобойли, Учунжу оқоли, Ҳожоли, Қийрох Мушлон, Удгун, Туробод, Ичари Мушлон, Маликли, Жаҳонгирбекли, Баҳорли, қишлоқларини арманистонилклар ишғолида озод қилинган.
Бошқа хабарларга асосан, Озарбойжон республикакси мудофаа вазирлиги кечанги хабарида Фузулий, Тартер ва Ҳуродиз ҳудудлари бўйлаб ҳаво ҳужумидан мудофаа пайтида Арманистон армиясига тегишли 4 та учувчисиз учоқларни уриб туширилшганини эълон қилди.
Шу билан бирга, Арманистон давлат радиоси, кеча мудофаа вазирлиги хабарига таяниб, Озарбойжон республикаси армиясига тегишли қирувчи самолётни уриб туширгани ҳақида маълумот берди.