Хитой президенти АҚШни огоҳлантирди
(last modified Sat, 24 Oct 2020 09:10:48 GMT )
октябр 24, 2020 14:10 Asia/Tashkent
  • Хитой АҚШни огоҳлантирди
    Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой президенти Корея урушининг 70 йиллиги муносабатида сўзлаган нутқида, АҚШга зўравонликларни, амбитсиялар ва урушқоқлик сиёсатлари тўғрисида огоҳлантирди.

Синхуа ахборот агентлигинг хабар қилишича, АҚШ  президентлик сайлови остонасида ички кескинликларни ошгани билан бир пайтда, кеча Хитой раҳбари Си Цзинпин  АҚШнинг зўровонлик сиёсатларини танқид этар экан,  Хитойни хўрлаш давраси бошқа такрорланмайди дея айтди.

Хитой президенти ўз сўзларида  тажовузкорларга  улар тушунадиган тилга гапириш кераклигини яъни ҳужумни олдини олиш учун уруш очилиши ва кучга куч билан жавоб бериш зарурлигини таъкидлади.

Си Цзин Пин шунингдек  Хитой давлати ҳеч қачон ҳукмронлик, экспансионизм ва устунликка интилмайди ва зўровонлик ва қудрат сиёсатига  мутлақо қарши бўлиб ҳеч қачон АҚШ мажбурлашишига бўйинсунмайди дея изоҳлади.

Хитой президенти урушдаги агрессияга қарши туриш ҳамда АҚШ босимлари қаршсида Кореяга ёрдам бергани Хитой халқ тарихида ва ва инсониятнингтинчлик, ривожланиш ва тараққиёти тарихида абадий қолади деб қўшимча қилди.

 Си Цзин Пин  АҚШнинг Хитойнинг ички ишларига шу жумладан Танйвнга арашашувига тўхталиб,  Трамп ва Байденга хитобан,  бу орол ҳеч қачон Хитойдан ажралмаслигини эслатиб ўтди.

 

Ёрлиқ