октябр 24, 2020 15:36 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда уруш қочқинлари сони тобора кўпаймоқда
    Афғонистонда уруш қочқинлари сони тобора кўпаймоқда

БМТ Афғонистондаги уруш қочқинлари сонини 4 миллиондан ошганини эълон қилди.

Эрон телерадиокрмпаниясининг хабар қилишича, бугун БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссияси тарқатган баёнотида  Афғонистонда 2012 йилдан бери уруш ва қашшоқлик сабаб қочқинлар сонини 4 миллион 300 минг нафарга етганини маълум қилди.

Баёнотга кўра,  фақат сўнгги 10 кун ичида жанглар ва можаролар авж олгани сабабли Ҳилманд вилоятида 45 мингдан зиёд одам қочқинликка юз тутган ва улар озиқ- овқат, дори-дармон кийим -кечак ва кўрпа  каби шошилинч ёрдамга эҳтиёж сезишмоқда.

Бошқа хабар шуки Афғонистон президенти ўринбосари, Сарвар Дониш ҳам кечанги суҳбатида,  Толибонни Қатарда тинчлик музокараларни натижа бериши учун  вақти беҳуда сарфламасликка ва  Афғонистондаги уруш ва хунрезликларни тўхтатиб сулҳ тузишга рози бўлишга чақирди.

Афғонистоннинг юқори мартабали ушбу мулозими Афғоинстон ҳукумати билан музокаралар олиб бораётгани билан бир пайтда Толиблар урушининг авж олишини  бу гуруҳ ҳатти- ҳаракати ва ёндошувидаги зиддият дея атади.

Афғонистон президенти Ашрф Ғанининг иккинчи ўринбосари,  Толиблар урушда ғалаба қозониш ва музокаралар ниқоби остида имтиёзларга эга бўлишни ўйлашни исташмоқда, аммо бу хом -хаёлдир деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ