Пашинян: Арманистон оғриқли имтиёз беришга тайёр, аммо таслим бўлмайди
Арманистон Бош вазири Ереван давлатини имтиёзлар бериш ва ҳатто оғриқли имтиёзлар беришни кўрмаганга олиши мумкин, аммо арман халқи ҳеч қачон таслим бўлишни истамайди дея айтди.
ОНО ахборот агентлигининг хабар қилишича. Николь Пашинян Фейсбукда нашр этилган баёнотида Озарбойжон республикасининг муаммоларни ҳал қилиш учун муътадил ечимни қабул қилишга тайёр эмаслиги, ҳамда Тоғли Қорабоғнинг таслим этиш пайида бўлганини ҳама билишини истаётганини маълум қилди.
Арманистон Бош вазири Тоғли Қорабоғ минтақасида яқинда амалга оширилган сулҳ битими тақдири тўғрисида ҳам оташкесим ҳам аввалги иккита сулҳ каби давом этмаганини тан олиб, можароларни давом этишида Боку давлатини айблади.
Бироқ Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев Ереван давлатини Тоғли Қорабоғ минтақаси Арманистоннинг бир қисми бўлмаганини қабул қилиши ва вақт жадвали асосида бу минтақадан чиқиб кетишини таъкидлаб келмоқда.
Илҳом Алиев шунингдек, Арманистон давлати Тоғли Қорабоғ минтақасини Озарбойжон республикасининг бир қисми сифатида эълон қилганида бу мавзу хусусида музокара ўтказишга тайёр эканлигини таъкидлаган аммо, Пашинян Тоғли Қорабоғсиз Арманистон, маъносиз эканлигини даъво қилмоқда.
Тоғли Қорабоғ сабабли Озарбойжон республикаси ва Арманистон қўшинлари ўртасида тўқнашувларнинг янги босқичи ўтган ойи бошланди ва натижасиз оташкесимларга қарамай, тўқнашувлар илгаригидек давом этмоқда.