Россия: Арманистон билан хавфсизлик шартномамизга содиқ қоламиз
Россия ТИВ- и тарқатган баёнотида, Моска давлатини Арманистон билан хавфсизлик шартномасига содиқ эканлигини маълум қилди.
Кеча Россия Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон Бош вазири Николь Пашиянни Россия президенти Владимр Путиндан Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилишда ёрдам сўрагани хусусидаги баёнотида можаролар Арманистон ҳудудига ўтказилган Ереван олдидаги мажбуриятларимизга мамлакат қиламиз дея таъкидлади.
Россия ТИВ -и баёнотида келтирилишча, икки томоннинг келишувига биноан, можаролар тўғридан-тўғри Арманистон ҳудудларига ўтказилган тақдирда, Россия Ереванга зарурий ёрдамларни тақдим этади.
Россия президенти аввалроқ Москванинг Ереван олдида муайян мажбуриятлари борлигини айтган эди.
Арманистон бош вазири Россия президентига ёзган хатида Арманистонга хавфизлик соҳасида ёрдам бериш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраганди.
Россия ва Арманистон 1997 йилда стратегик шериклик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битимни имзолашган.
Арманистон ва Озарбойжон республикаси кучлари ўртасида ҳарбий тўқнашувлар 27 сенябрь куни бошланди. Халқаро воситачиларнинг аралашуви ва ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги 3 та халқаро келишувга қарамай, можаро бир ойдан бери давом этмоқда.
Боку давлати ўзининг ҳудудий яхлитлигини сақлаш принсипига таяниб, Ереванни босқинчиликни тўхтатишга чақирган ва бошқа томондан Арманистон томони ўз тақдирини ўзи белгиллаш принсипига асосланиб Тоғли Қорабоғ минтақасида арманлар ҳуқуқларини тан олишга чақирмоқда.