Баҳсли Қорабоғ минтақасидаги можаролар тўхтатилгани йўқ
(last modified Sun, 01 Nov 2020 10:23:15 GMT )
ноябр 01, 2020 15:23 Asia/Tashkent
  • Баҳсли Қорабоғ минтақасидаги можаролар тўхтатилгани йўқ

Кеча Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги ўз ҳисоботида, Тоғли Қорабоғ минтақасининг 4 та қисмларида ҳарбий тўқнашувлар давом этаётганини эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Озарбойжон республикаси мудофаа вазирлиги шунингдек кеча ва бугун эрталаб, Тоғли Қорабоғ минтақасидаги Оқдара, Оқдам, Хожуванд ва Қубодли минтақаларида ҳарбий тўқнашувларни давом этгани ва арманистонлик кучлари ракета ва артиллерия орқали  томонидан Озарбойжон республикаси армияси позициялари ва фронт яқинидаги аҳоли яшайдиган минатқаларни нишонга олинганини қўшимча қилди .

Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги ҳисоботида, шунингдек,  Боку давлати армиясининг превентив ҳатти -ҳаракатлар натижасида кўп сонли арман қўшинлари ўлдириб ва баъзи ҳарбий техника жумладан 1 та зирҳи машина, 5 ҳарбий машиналар ва бир нечта артиллерия тизими нобуд этилгани келтирилган.

Арман қўшинлари ҳам Бард, Чамбарак ва Гурис туманлари ҳудудларидан артиллерия ва минометлар билан чегарадаги Гадабек ва Тавуз  шаҳарларида жойлашган Озарбойжон республикаси армиясининг позицияларини нишонга олишди.

 

Ёрлиқ