Путин яна бир бор Алиев ва Пашинян билан суҳбатлашди
(last modified Tue, 03 Nov 2020 11:30:36 GMT )
ноябр 03, 2020 16:30 Asia/Tashkent
  • Путин яна бир бор Алиев ва Пашинян билан суҳбатлашди

Россия президенти Владимр Путин Арманистон бош вазири ва Озарбойжон республикаси президенти билан телефон суҳбатларида яна бир бор икки мамлакат ўртасидаги зиддиятлар тўғрисида гапирди.

Кремль сайойининг кечанги хабарига кўра, Россия президенти Владимр Путин Тоғли Қорабоғ можароси бўйича Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Николь Пашинян билан телефон орқали суҳбатлашди.

Баёнотда келтирилишча, 1 ва 2 ноябрь  кунлари Путин  Арманистон Бош вазири Николь Пашинян ва Илҳом Алиев билан суҳбатлашди .

Кремль саройи шунингдек Путиннинг Озарбойжон республикаси президенти ва Арманистон бош вазири билан музокараларида асосий эътибор Тоғли Қорабоғ можароларни ҳал қилишга қаратилганини билдирди.

Бироқ Озарбойжон республикаси президенти  " Минск воситачи гуруҳи"да олдиндан аниқланган масалаларни ҳисобга олан ҳолда,  Россия давлати Боку ва Ереван ўртасидаги зиддиятларда нейтрал амал қилиши лозим деб айтган.