АҚШ сайловларининг дастлабки натижалари: Байден пешқадамлик қилмоқда
АҚШнинг 2020 йилги президентлик сайловларининг сўнгги натижаларига кўра, ушбу сайловда демократлар партиясдан номзод ҳали ҳам сайловчилар овози бўйича етакчилик қилмоқда.
АҚШдаги 59 президентлик сайловларининг сўнгги натижаларини онлайн тарзда намойиш этган Fox Newsнинг бугунги хабарига биноан, ҳозиргача 237 электрол овоз олган Жо Байден, Дональд Трампнинг олган 210 электрол овози қаршисида пешқадамдир.
Бошқа томондан Трамп Шимолий Каролина, Пенсилвания, Жоржия, Мичиган ва Висконсин штатларида етакчилик қилмоқда.
" Сайловлар лойиҳаси" веб-сайтида тарқатилган маълумотларга асосан, 102 миллиондан зиёд киши сайловда муддатидан олдин овоз бермоқда.
Уларнинг 35 миллион 923 минг 53 нафари ушбу сайловда шахсан ва 65 миллион 244 минг 687 нафари сайловда почта орқали қатнашишмоқда.
Ҳисоботга кўра ушбу хабарни тарқатилишига қадар Байденнинг сўнгги халқ овози 59 миллион 142 мингдан ошган. Трампнинг халқ овози эса 57 миллион 900 минг кишидан кўпроқ бўлган.
Факс-нюснинг хабар қилишича, Байден шу пайтга қадар 49,7 фойиз ва Трамп эса 48,6 фойиз овоз олди.
Сайлов иштирокчилариниг аниқ сони эълон қилинмаган бўлса-да унинг олдинги рақобатларига қараганда юқори фойизга эга бўлиши кутилммоқда.