Байден: мен барча АҚШликларнинг президенти бўламан
Кеча сайловларда ғолиб чиққанлиги ҳақида АҚШ ОАВ-ида кенг тарқалган мамлакат демократик партияси номзоди Жо Байден Твиттер саҳифасидаги мурожаатида барча АҚШликлар президенти бўлишини ёзди.
CBS ва СИ ЭН ЭН телеканаллари Байденнинг сайловларда ғолиб чиққани ва АҚШ президенти сифатида сайланганини маълум қилишди.
New Times, USA Today ва NPI каби ОАВ ҳам Байденнинг сайловларда ғалаба қозонанлигини эълон этиб, уни АҚШнинг 46 президенти деб эълон қилишди.
Айрим манбаларга кўра, Байден Пенсилвания штатида тахминан 31 минг кўпроқ овоз билан Трамп устидан ғалаба қозонган.
Аризона штатидаги овозларни ҳисобга олмаганида Байден 273 элекрол овозга ва ҳисобга олганида 284 та элекрол овозга эга юўлган ва аслида ғолиб чиқиш учун 270 электрол овоз етарлидир.
Foxnews шунингдек Байденнинг Пенсилвания ва Невада штатларида ғолиб бўлганини таъкидлаб, уни АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонганини қўшимча қилган.
Жо Байденнинг ғалабаси билан Камила Ҳаррис биринчи аёл вице-президенти ва бу лавозимни эгаллаган илк Осиё -АҚШлик бўлади.