Озарбойжон республикаси Россия вертолётини уриб туширганини тан олди
(last modified Tue, 10 Nov 2020 09:40:46 GMT )
ноябр 10, 2020 14:40 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикаси Россия вертолётини уриб туширганини тан олди

Кеча Озарбойжон республикаси Арманистон осмонида Россия вертолётининг уриб туширилганини тан олиб, бу воқеа учун Москвадан узр сўради.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Озарбойжон ТИВ-и ўз баёниясида Россия тасодифан Россия вертолёти нишонга олингании маълум қилди.

Озарбойжон республикаси, ТИВ-и шунингдек Боку давлати Россиянинг вертолётини уриб туширгани учун товон тўлашга тайёрлигини билдирди.

Бу вазирликнинг хабар қилишича Россия вертолёти Арманистон ва Озарбойжон республикаси чегараси яқинида учиб юрган экан.

Эслатиб ўтамиз, кеча Арманистон осмонида Россиянинг Mi-24 русумли вертолёти уриб  туширилганди.

Россия Мудофаа вазирлиги  тарқатган баёнотида,  бу вертолёт ер-ҳаво ракета орқали нишонга олингани ва икки нафар учувчисини  ҳалок бўлганини эълон қилди.

 

Ёрлиқ