Путин Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатганини тасдиқлади
-
Россия президенти : Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Россия президенти Тоғли Қорабоғ минтақасида ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганини маълум қилди.
Бугун ТАСС ахборот агентлиги Владимир Путин сўзларига таяниб, Озарбойжон президенти, Арманистон Бош вазири ва Россия президенти томонидан уч томонлама декларацияни тасдиқлаш / 9 нобярь/ минтақада қон тўкилишининг олдини олиш ва вазиятни барқарорлаштириш имкониятини яратди деб ёзди.
Путин ўз сўзларида Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувларда 4 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди ва 8 мингдан ортиқ киши жароҳат олди ва қочқинлар сони 10 000 нафарга етди деб қўшимча қилди.
Бошқа хабаршуки, бугун бир қатор арманистонлик аскарларнинг жасадлари Шуша шаҳри атрофидан тўпланиб Россия тинчликпарвар кучлари назорати ва воситачилигида ўтказилган гуманитар амалиётлар доирасида Ереванга топширилган
Хабарда айтилишича, Арманистонга етказилган жасадлар сони номаълум , аммо Озарбойжон республикасига 6 та аскар жасади етказилган.