Ҳиндистон ва Покистон чегарасида юз берган тўқнашувларда қурбон сони яна ошди
Кашмр минтақаси назорат -ўтказиш чизиғи бўйлаб Покистон чегарачилари в ҳиндитсонлик чегарачилар ўртасидаги тўқнашувда ҳозиргача 15 нафар қурбон бўлган.
Кеча Ҳинистон армияси наттоғи Рожеш Калия ҳам тарқатган баёнотида Кашмир назорат-ўтказиш пункти бўйлаб ҳиндистонлик ва покистонлик чегарачилар ўртасидаги тўқнашувларда 4 нафар ҳиндистонлик аскари ва 6 нафар покистонлик тинч аҳолини ҳалок бўлганини маълум қилди.
Айни пайтда Покистон армиясининг матбуот идорасии кеча ҳиндистонлик қўшинлар томонидан битта покистонлик аскар ва 4 нафар тинч аҳолини ўлдирилганини маълум этди.
Мазкур хабарга биноан, тўқнашувда 12 киши жу жумладан 5 нафар покистонлик аскар яраланган.
Олдинроқ бу тўқнашув жараёнида 5 нафарни ҳалок бўлгани ва 17 кишини жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатилганди.
Покистон ТИВ-и мамлакат ҳудудларини нишонга олиниши ва тинч аҳолига қарши ҳужужларга кўрсатган аксиламалида, Ҳиндистоннинг Исломободаги вақтинчалик ишлар вакилини чақитириб, икки мамлакат чегарасидаги сулҳ битимининг бузулишига қарши кескин норозилик билдирди.
Ҳинистон ва Покистон 2003 йилда Кашмир назорат чизиғида сулҳ битимини имзолаган, аммо ўшандан бери иккила давлат ҳам бир -бирини оташкесимни бузишда айблаб келишмоқда.
Кашмир минтақаси Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги энг баҳсли масалаларидан биридир ва иккила давлат ҳам унга эгалик қилишни даъво қилади.