Путин: Қорабоғ минтақасидаги вазият ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда
Россия президенти Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги Тоғли Қорабоғ можаросининг якуний вазияти ҳали ҳам номаълум эканлигини таъкидлади.
Россия алявмнинг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин ОАВ-га берган интервьюсида Арманистон ва Озарбойожон республикаси чегараларидаги Тоғли Қорабоғ минтақасининг вазияти ҳақидаги саволга жавобан, Тоғли Қорабоғ бўйича тортишув давом этмоқда ва минтақанинг якуний ва сўнгги вазияти ҳали аниқланмаган, ҳозирча мавжуд вазиятни сақлаб қолишига келишиб олинган деб изоҳлади.
Путин ўз сўзларида Тоғли Қорабоғ минтақасида яшаш шартларини нормал ҳолатга келгунига қадар, ушбу минтақа учун сўнгги барқарорликни кўриб чиқиш мумкин эмас дея қўшимча қилди.
Бошқа хабарга кўра, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров кечанги суҳбатида Франция ва АҚШни Боку ва Ереван ўртасидаги тинчлик шарномасини Арманистон фойдасига ўзгартиришга уринишаётгани ҳақида огоҳлантирди.