Австралия ўз ҳарбийлари томонидан ўнлаб афғонистонликларни ўлдирилганини тан олди
(last modified Thu, 19 Nov 2020 10:34:21 GMT )
ноябр 19, 2020 15:34 Asia/Tashkent
  • Австралия: бизнинг ҳарбийларимиз Афғонистонда ўнлаб тинч аҳолини ўлдирган
    Австралия: бизнинг ҳарбийларимиз Афғонистонда ўнлаб тинч аҳолини ўлдирган

Австралия мудофаа вазирлигининг бош қўмондони Афғонистонда австралиялик ҳарбийлар томонидан 39 афғонистонлик тинч аҳолисини ўлдирилганини тан олди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун  генерал  Angus Kempbell  бўлиб  ўтган матбуот анжумани чоғида 2009-2013 йилларда Австралия ҳарбийлари томонидан ўнлаб тинч аҳолини ўлдирилгани сабаб Афғонистон халқидан ва давлатидан узр сўради.

Австралия Мудофаа вазирлигининг етакчи қўмондони ўз сўзларида  австралиялик ҳарбийлар бундан ташқари афғонистонлик тинч аҳолини ҳибсга ҳам олишар экан деб айтди.

Бугун Австралия Мудофаа вазирлиги ўз ҳарбийларини Афғонистон фуқаролари билан ёмон мунсатда бўлишгани  бўйича 4 йиллик тергов хулосаларини тарқатган.

Афғонистонда Австралия ҳарбийлари томонидан томонидан содир этилган уруш жиноятлари хусусидаги расмий тергово маълумотларига  биноан,  афғонстонлик тинч аҳоли ва оддий фуқароларини ўлдириш улар учун  оддий ҳолатга айланган экан.

Ҳисоботнинг бошқа қисмида шунингдек Австралия ҳарбийлари баъзан афғонистонилкларни жароҳатланиш учун итлардан ҳам фойдалангани келтирилган.

Австралия мудофаа вазирлиги веб -сайтида ҳам илгаригидек бу мамалакатнинг 80 аскари Афғонистон ҳудудларида эканлиги хабар қилинган.

 

Ёрлиқ