Путин: Россия ва АҚШ муносабатлари энг ёмон даражасига етган
(last modified Sat, 21 Nov 2020 10:34:00 GMT )
ноябр 21, 2020 15:34 Asia/Tashkent
  • Путин: Россия ва АҚШ муносабатлари энг ёмон даражасига етган

Россия президенти Россия - АҚШ муносабатларнинг ҳозирги вазиятига тўхталиб, Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар шу даражада ёмолашганки, ундан ёмонроқ бўлиши мумкин эмас, деб айтди.

Владимир Путин "Россия 1" телеканалига берган интервьюсида,  АҚШ президентлик  сайловларнинг расмий натижаларини эълон қилинмагунича,  Жо Байденни табрикламасликка асосланган Россия позицияси икки мамлакатнинг  алоқаларини янада ёмонлашишига олиб келмайди -ми деган саволга жавобан,  Москва ва Вашингтгон ўртасидаги муносабатлар айни пайтда ёмон аҳволда ва бу муносабатларни бундан ҳам ёмонлашиб кетиши мумкин эмас деб қўшимча қилди.

Дунё мамлакатлари раҳбарларидан айримлари, Жо Байденни АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табриклагани билан бир вазиятда Россия расмийлари  сайловларнинг якуний натижаларини кутишларини эълон қилган.

 Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари, Сергей Рябков, Москванинг АҚШда янги сайланган президенти Жо Байден билан алоқа қилмаётганини 2016 чи йилда Трамп жамоаси билан бўлган салбий тажрибалар билан изоҳлади.

Рябков яқинда мухбирлар билан суҳбатида  Россия  2016 чи йилда Трамп жамоаси билан бўлган салбий тажрибаларга эга бўлганига эътибор бериб, Байден билан ҳали алоқада бўлмаган ва  шикоятларни кўриб чиқилишадн кейин, АҚШ сайлов натижаларининг расмий эълон қилишини кутиб турган деб аниқпик киритди.