Сергей Лавров АҚШнинг " Очиқ осмон" шартномасидан чиққанини танқид қилди
Россия ТИВ раҳбари АҚШ давлатининг " Очиқ осмон" шарномасидан чиқишини танқид қилиб, буни глобал ва халқаро хавфсизликига навбатаги зарба деб атади.
Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг " Очиқ осмон" шарномасидан чиқишини глобал хавфсизлик тузилмасига навбатдаги зарари ва зарбаси дея таъкидлади.
Лавров ўз сўзларида: агар Европа давлатлари ўз мажбуриятларига риоя қилсалар, Москва ушбу келишув доирасида ҳамкрликларни давом эттиришга тайёрдир дея изоҳлади.
Лавров ўз сўзларида " Очиқ осмон" шартномаси АҚШ қарорлари туфайли халқаро барқарорликни сақлашнинг яна бир муҳим воситаси сифатида самарадорлигини юқотди деб қўшимча қилди.
Россия ТИВ раҳбари шунингдек Москвани айрим Ғарб давлатлари томонидан сабабсиз, далил келтирмасдан айбдор этилаётганини танқид қилар экан, Россия давлатини стратегик барқарорлик арсасидаги янги вазият хусусида музокара ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Дональд Трамп ҳукумати анча вақтдан бери /21 май куни/, Россияни " Очиқ осмон" шарномасида ўз мажбуриятларига амал қилмаётганини иддао қилиб, бу шартномадан чиқиш учун тайёгарлик кўриб келаётган эди. Майк Помпео ҳам ўз мурожаатида АҚШ давлатини 22 ноябрь куни Очиқ осмон шартномасидан чиқишини маълум этганди.