Россия давлати ҳам эронлик ядрошунос олимнинг террор этилганини кескин қоралади
(last modified Tue, 01 Dec 2020 07:09:39 GMT )
декабр 01, 2020 12:09 Asia/Tashkent
  • Россия ҳам Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини кескин қоралади
    Россия ҳам Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини кескин қоралади

Россия ТИВ-и Эроннинг ядрошунос ва мудофаа соҳасининг олими- доктор Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини террорчилик ҳаракат эканлигини таъкидлаб, уни кескин қоралади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги  тарқатган баёнотида эронлик ядрошунос олимнинг террор этилганини қоралаб,  ушу террорчилик амалиёт  минтақани беқарорлаштиришга қаратилганини таъкидлади.

Россия ТИВ-и ўз баёнотида  ушбу терактни содир этганларни аниқлаш ва жазолашга чақирди.

Россиянинг Венадаги Халқаро ташкилотлардаги доим вакили Михаил Улянов  Твиттер орқали тарқатган мурожаатида эронлик ядрошунос ва мудофаа соҳаси олими  шаҳид Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини қоралади.

Эслатиб ўтамиз эронлик 27 ноябрь,  ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзода  кеча Теҳрон вилоятининг Дамованд шаҳрида содир этилган терактда шаҳид бўлди.

Эронлик ушбу ядрошунос олимнинг террор этилгани дунё миқёсида кескин қораланмоқда.