Россия давлати АҚШни Европада ядро қуролини жойлаштириши тўғрисида огоҳлантирди
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, АҚШнинг ядро қуролига эга бўлмаган ўз шериклари ҳудудларида ядро қуролларини жойлаштириши ҳақида огоҳлантирди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков кеча ўтказилган сиёсий ва веб-семинар конференциясида АҚШни ядровий бўлмаган иттифоқдош мамлакатларида ядро -қуролини жойлаштириши ҳақда огоҳлантириб бу мамлакат ҳарбийларига ядро тайёрлашдан воз кечишга чақирди.
Сергей Рябков ўз сўзларида, АҚШ ҳаракатларнинг оқибатлари тўғрисида огоҳлантириб, уни /ядро қуролига эга бўлмаган мамлакатларда жойлаштириш/ ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг биринчи ва иккинчи бандларини бузилиши дея эълон қилди.
Россия ташқи ишлар вазири муовини шунингдек АҚШнинг ядро сиёсати бўйича янги ҳужжатлари Москвани хавотирга тушганини билдириб, АҚШ ҳарбий доктринасини 50 йил олдинги йиларга қайтгани ва ядро қуролини тактик уруш услуби сифатида ишлатиши ҳақда огоҳлантирди.
Сергей Рябков Россия ва АҚШ қурол-аслаҳа бўйича маслаҳатлашувларни қайта бошлаши ва Москва ва Вашингон давлатлари ўртасидаги қурол назорати бўйича музокаралар эшигини очилиши зарурлигини таъкидлади.