БМТ Бош котиби ҳам АҚШ сиёсатига мос равишда позиция тутмоқда
(last modified Wed, 09 Dec 2020 06:56:45 GMT )
декабр 09, 2020 11:56 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош котиби ҳам АҚШ сиёсатига мос равишда позиция тутмоқда

БМТнинг Бош котиби Оқ уйнинг бир томонлама сиёсатига мувофиқ равишда ҳамда АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасидан бир томонлама чиқишига ишора қилмасдан Эроннинг бу режадаги ўз мажбуриятларига тўлиқ қайтишини сўради.

Ассошейтед пресс тарқатган хабарига кўра, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Хавфсизлик кенгашига берган  ҳисоботида  президенти Дональд Трампнинг  Биргаликдаги ҳаракат режасидан биртомонлама чиққани ва Эронга қарши санкцияларнинг қайта тикланганидан афсусланиш билдириб,  Эрон давлатини ядровий келишувни тўлиқ бажаришга қайтишга чақирди.

Антонио Гуттереш шунингдек  ўз ҳисоботида,  АҚШ расмийларининг нотўғри ва сохта даъволарини яна бир бор такрорлаган ҳолда, Эрон давлатини  ядровий ва ракета дастурлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга даъват этди.

БМТ Бош котиби шунингдек  АҚШ режимининг Эрон халқига қарши иқтисодий уруши -иқтисодий терроризмини танқид қилиб, Эрон ислом жумҳурияти билан савдо-иқтисодий алоқаларни қўллаб- қувваташ ташаббусларининг муҳимлигини таъкидлади.

Эрон президенти, эса ҳардоим агар АҚШ Халқаро ядровий келишув ёки ўзи Бигаликдаги ҳаракат режасига қайтиб бу келишувнинг бошқа томонларни ҳам ўз мажубриятлари ижро этишга қадам ташлашса, Теҳрон давлати ҳам  Биргаликдаги ҳаракат режасидаги ўз мажбуриятларини камайтириши йўналишига тез орада қайтишини эълон этган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йилда бир томонлама равишда Биргаликдаги ҳаракат режасини дарк этди ва Эронга қарши қаттиқ санкцияларини қайта тиклади.

 

Ёрлиқ