Россия федерал хавфсизлик агентлиги яқинида портлаш юз берди
(last modified Sat, 12 Dec 2020 07:38:43 GMT )
декабр 12, 2020 12:38 Asia/Tashkent
  • Россия федерал хавфсизлик агентлиги яқинида портлаш юз берди
    Россия федерал хавфсизлик агентлиги яқинида портлаш юз берди

Худкуш террорчи ўзини Россия федерал хавфсизлик хизмати яқинида портлади ва натижада 6 киши жароҳатланди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча худкуш террорчи  шимолий Кавказлаги Карачаево-Черкесия минтақасида Россия хавфсизлик хизмати олдида портлади.

Хабарга кўра, ушбу худкуш ҳужумчи  Россия хавфсизлик кучлари  йиғилган жой томон ҳаракат қилганида у ўзини ўлдирган.

Россиянинг терроризмга қарши миллий қўмитаси ҳам ушбу худкушлик ҳужум борасида чиқарган баёнотида,  номаълум шахс хавфсизлик кучларнинг разведка амалиётини ўтказаётган ҳудудга киришга уринди ва бу шахсни ҳибсга олиш амалиёти бошланган пайтда у ўзини портлади деб эълон этди.