Москва : Биргаликдаги ҳаракат режасининг қолган аъзолари, 2231 сонли қарорга содиқлигини таъкидлашди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i56538-Москва_Биргаликдаги_ҳаракат_режасининг_қолган_аъзолари_2231_сонли_қарорга_содиқлигини_таъкидлашди
Россия ТИВ-и Биргаликдаги ҳаракат режаси комиссияси йиғилишда, аъзо мамлакатлар БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 -сонли резолюциясига содиқлигини таъкидлар экан, АҚШ ҳаракатларини Биргаликдаги ҳаракат режасини ижро этиш йўлида энг катта тўсиқ сифатида эълон қилишганини маълум этди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 17, 2020 12:17 Asia/Tashkent
  • Биргаликдаги ҳаракат режасининг қолган аъзолари, 2231 сонли қарорга содиқлигини  таъкидлашди
    Биргаликдаги ҳаракат режасининг қолган аъзолари, 2231 сонли қарорга содиқлигини таъкидлашди

Россия ТИВ-и Биргаликдаги ҳаракат режаси комиссияси йиғилишда, аъзо мамлакатлар БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 -сонли резолюциясига содиқлигини таъкидлар экан, АҚШ ҳаракатларини Биргаликдаги ҳаракат режасини ижро этиш йўлида энг катта тўсиқ сифатида эълон қилишганини маълум этди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ТИВ-и тарқатган баёнотида  аъзо давлатлар вакиллари  Биргаликдаги ҳаракат режаси ва БМТ хафсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюцияси талабларига содиқлигини тасдиқлашди ва дастлабки келишув доирасида кенг - қамровли келишувларни ижро этишга тезда қайтишини осонлатириш учун самарали ечимларни топиш бўйича жиддий саъй-ҳаракатларни давом эттиришни қўллаб- қувватлашди деб хабар қилди.

Москва давлати шунингдек  йиғилишда, қатнашган аъзо давлатлар вакиллари ҳозирги муаммоларга эътибор берган ҳолда,  2015 йилги келишувни амалга оширишдаги ҳатти-ҳаракатларни аниқ ва батафсил таҳлил этиб, АҚШнинг " ядровий келишувнинг тўлиқ бажарилиши йўлига тўсиқ яратишга қаратилган ҳаракатлари ҳамон энг катта муаммо бўлиб қолаётганини таъкидладилар деб эълон этди.