Вашингтон: АҚШ ҳукумат идораларига қарши киберҳужумлар ҳамон давом этмоқда.
(last modified Thu, 17 Dec 2020 09:00:42 GMT )
декабр 17, 2020 14:00 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳукумат идораларига қарши киберҳужумлар ҳамон давом этмоқда.
    АҚШ ҳукумат идораларига қарши киберҳужумлар ҳамон давом этмоқда.

АҚШнинг бир нечта хавфсизлик ташкилотлари биргаликда чиқарган баёнотида Вашингтон ҳукумати идораларига қарши киберҳужумларни янада ошганини хабар қилишди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ федерал қидирув бюроси, миллий разветка раҳбарияти ва мамлакат инфратузилмаси кибер хавфсизлик агетнлиги қўшма баёнотида, ҳукумат тармоқларига қарши хакерлик ҳужумлар ҳалигача давом этётганини маълум этдилар.

Олдинроқ АҚШ ОАВ-и айниқса Вашингтонн пост ҳамда Ройтерз, АҚШ ТИВ-и, Мудофаа вазирлиги-Пентагон, Соғлиқни сақлаш миллий муассасаси, Молия вазирлиги, Савдо вазирлиги ва Ички хавфсизлик вазирлигига киберҳужумлар уюштирилгани ҳақида хабар тарқатишди.

Бу ҳужумлар ҳатто АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О.Браяннинг Ғарбий Осиё ва  Европага ташрифини тезроқ якунлашиши  ва киберҳужумларни текшириш учун Вашингтонга эрта қайтишига сабаб бўлган.

Шу билан бирга АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагон етакчи масъуллари  тарқатган ҳисоботида,  АҚШ ичкарисидаги мамлакат базаларига билвосита хакерлик ҳужумлар хавфини ошаётганига ишора қилишди.

 

Ёрлиқ