Тоғли Қорабоғ урушида Арманистоннинг 14 минг 286 ҳарбийси ҳалок бўлган
Арманистон давлати Тоғли Қорабоғнинг баҳсли ҳудуди бўйича Озарбойжон республикаси билан урушда арман кучларининг талофатларининг аниқ сонини эълон этди.
Арон-нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Арманистон Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида, Тоғли Қорабоғда 44 кун давом этган уруш пайтида 14 минг 286 нафар арманистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлиб, 22 минг 400 нафари яраланган ва мингга яқини ҳам бедаарк юқолган деб эълон этди.
Олдинроқ Арманистон Мудофаа вазирлиги ва бу мамлакат президентлик идораси ҳам урушда ҳалок бўлган арманистонликларнинг умумий сонини эълон этганди
Баёнотда Тоғли Қорабоғдаги қайси ҳудударни Озарбойжон республикаси назоратига ўтганига ишора қилинмаган.
Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.
10 чи ноябрь куни Тоғли Қорабоғда оташкесим ўрнатиш ва тинчлик яратиш учун Озарбойжон республикаси президенти, Арманистон бош вазир ва Россия президенти Тоғли Қорабоғ тинчлик битимини имзоладилар.