Россия: АҚШ Биргаликдаги ҳаракат режасига ҳеч қандай шартсиз қайтиши керак
Россия ТИВ-и тарқатган баёнотида, Биргаликдаги ҳаракат режасига тўхталиб, АҚШ ҳеч қандай шарт қўймасдан Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиши керак деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёниясида, АҚШнинг бузғунчи ҳаракатлари илгаригидек ядровий келишувни ижро этиш йўлидаги асосий муаммо бўлиб қолмоқда деб эълон этди.
Россия ТИВ -и ўз баёниясида АҚШнинг максимал даражадаги босимига қарамай, Биргаликдаги ҳаракат режаси ҳанузгача сақланиб қолган деб таъкидлади.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам кеча Эрон ва 4+1 гуруҳи ўртасидаги йиғилишда АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиши ҳеч қандай шартсиз қайтиши керак деб айтди.
Эрон ва 4+1 гуруҳи ТИВ раҳбарлари, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеф Боррел билан биргаликда кечнги йиғилиши давомида Биргаликдаги ҳаракат режасини сақлашда содиқлигини маълуи этдилар.
Эрон ва 4+1 гуруҳи яна бир бор АҚШ давлатини Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиққанидан афсусланиш билдиришди.