Трампга қарши чиқиш учун юқори мартабали америкалик зобитларнинг режалари
Америкада юқори мартабали зобитлар Трампнинг қудрат бошига яна қолиши вақтида фойдаланиши мумкин бўлган фавқулодда режани ишлаб чиқаришди.
Американинг Нюз-Вик нашрияси мазкур лойиҳа Оқ Уй ва Америка Мудофаа вазирлиги Пентагонда Трампнинг мухлисларидан махфий тарзда кўриб чиқилган, чунки агар улар огоҳ бўлсалар бу лойиҳага монеа яратишлари мумкин эди.
Бу зобитлар Трамп томонидан ҳарбий ҳукумат эълон қилинган ҳолатда нима қилиш атрофида баҳс -мунозара қилинган.
Сўнгги пайтларда Трамп сайлов натижаларини ўзгартириш учун ҳарбий ҳаракатларга ўтиши ҳақида тахминлар пайдо бўлди.
Трамп ҳанузгача президентлик сайловида демкоратлар партиясидан рақиби Жо Бойденнинг сайлов коллежида ғалабасини тан олингани ва Америка Сенатида республикачиларнинг кўпчилик етакчиси каби Конгресснинг юқори мартабали қонунчиларининг тан олишларига қарамай сайловда ғалаба қозонганини ва демкоратлар кенг миқёсда фирибгарлик қалганлигини таъкидламоқда.
Трамп ва республикачилар партияси сайлов штабининг АҚШ-нинг турли штатларида сайловларни сохталаштириш билан боғлиқ кўплаб шикоятлари ҳозиргача етарли далиллар йўқлиги туфайли натижасиз қолмоқда.