Дунёда вирус юқтириш бўйича Европа етакчилик қилмоқда
Машҳур статистика марказларининг маълумотларига биноан, Европа қитъасида 22 миллион 420 мингдан ортиқ коронавирусга чалинганларни қайд этилиши, дунёнинг бошқа минтақаларига қараганда бу қитъада энг кўп касалланганлар мавжудлигидан далолат бермоқда.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, ҳозирга қадар Европада коронавирус билан касалланганлар сони 22 миллион 420 мингдан ошди , 516 мингдан ортиқ одамлар ҳам вафот этган.
Сўнгги маълумотларга биноан, ўтган 24 соат ичида Европа қитъасида 195302 кишида коронавиурс аниқланан ва 3420 одам вафот этган.
Айни пайтда Россия, Франция, Британия, Италия ва Испания мамлакатлари Европа қитъасида энг коронавирус кенг тарқалган ва кўрсаткичи юқори бўлган мамлакталар ҳисобланишади.
Британиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган ҳафта душанба куни ушбу мамлакатда коронавируснинг янги турини аниқланганини эълон қилди.
Европанинг турли мамлакатларида жумладан Франция, Британия ва Германияда чекловлар ва каратинни амалга оширишдаги ҳаракатлар халқни кескин норозиликига сабаб бўлмоқда.