ноябр 21, 2021 16:10 Asia/Tashkent
  • ЖССТ Европада 500 минг киши коронавирусдан вафот этиши ҳақида огоҳлантирди
    ЖССТ Европада 500 минг киши коронавирусдан вафот этиши ҳақида огоҳлантирди

Жаҳон Соғқлиқни сақлаш ташкилоти Европада тез орада чора кўрмаганида, 2022- йил март ойига қадар бу қитъада 500 минг киши коронавирус қурбонига айланиши мумкинлигини маълум қилди.

ЖССТнинг эксперти ва Европа ишлари бўйича масъули Ганс Клуге  Европада  коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг ортиб бораётганларидан хавотир билдириб, Германия ва Австрия каби мамлакатларда коронавирусга чалинганлар сонини кескин кўпайиши шароитида тиббий ниқоблардан фойдаланиш дарҳол самарали бўлиши керак, деб маълум қилди.

Бу Халқаро ташкилоти расмийси  қиш фаслини кириб келиши, эмлашни бўлмагани, ва коронавируснинг энг юқумли тури бўлган дельта штаммининг мавжудлиги,  Европада коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайишининг асли сабаби бўлганини айтиб, халқнинг соқғлиқни сақлаш ва кўпроқ эмлашларни талаб қилди.

ЖССТ ташкилотининг Европа бўйича директори,  бу қарорлар эркинликни чеклашни англатмайди балки шахсий эркинлигимизни сақлаб қолиш воситасидир деб баён этди.

Австрия мамлакати  2022- йил феврал  ойидан бошлаб, мажбурий эмлашни эълон қилган Европанинг биринчи мамлакатдир. Ваҳолангки Чехия ва Словакия каби давлатларҳам  эмланмаган шахсар учун айрим чекловларни жорий этган.

Яқинда ЖССТ  ўтган ҳафта ичида Европада коронавирусдан ўлим ҳолатлари 5 фоизга кўпайганини хабар қилди.

Бундан ташқари бугун 21 ноябрь дунёда коронавирусдан вафот этган 5 миллион 164 мингдан ортиқ инсонладан 1 миллион 377  нафари Европа мамлакатларида қайд этилган.

 

Ёрлиқ