Совуқ уруш давридаги энг таниқли Совет Иттифоқи жосусларидан бири вафот этди
Совуқ уруш давридаги энг машҳур Совет Иттифоқи жосусларидан бири Жорж Блейк шанба куни 98 ёшида вафот этди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича. Британия давлати Жорж Блейк Шарқий Европада фаол бўлган юзлаб Ғарб жосусларининг шахсини очиб берганди ва уларнинг баъзилари фош бўлишидан кейин қатл этилганди деб маълум этди.
Хабарга биноан, Блейкнинг жосусликларни фош этиши Совуқ уруш даврасидаги кўп шов- шувларга сабаб бўлди. 1961 ийлда эса уни Совет Иттифоқи жосуси эканлиги аниқланди ва у 42 йилга қамоққа ҳукм қилинди.
Блейк 1966 чи йилда қамоқхонадан қочди ва Ғарбий Европа ва темир девор орқали Шарқий Берлинга ўтди. Блейк ундан кейин бутун ҳаётини Совет Иттифоқи ва Россияда ўтказди.
Россия презитденти Владимир Путин ҳам Блейкнинг вафоти муносабатида билдирган ҳамдарлик сўзларида, ушбу афсонавий шахснинг хотираси қалбимизда абадий қолади деб таъкидлади.
Жорж Блейк 1922 йилда Голландиянинг Роттердам шаҳрида дунёга келди. У Иккинчи жаҳон урушида Голландиянинг қаршилик гуруҳига қўшилди ва кейин мамлакатдан қочиб кетди.
У шунингдек Британия денгиз флотига қўшилиб 1944 йилдан бу мамлакат махфий химзати билан ишлади.
Блейк 2012 йили 90 ёшига бағишланган интервьюсида, ўтмишидан афсусланмаслигига ишора қилиб, мен ҳаётимдаги энг бахтли ва сокин йилларни бошдан кечирмоқдаман деб айтганди.