декабр 27, 2020 15:42 Asia/Tashkent
  • Трамп АҚШ мудофаа бюджетини вето қилганини оқлашга уринмоқда
    Трамп АҚШ мудофаа бюджетини вето қилганини оқлашга уринмоқда

АҚШ президенти бу мамлакат ҳарбий бюджетини вето қилганини оқлаш учун бу лойиҳа Хитой ва Россияга " совға" дан ўзга нарса эмас деб иддао қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп  кеча Твиттер саҳифасидаги мурожаатида,  АҚШнинг  740 миллиард долларлик ҳарбий бюджети лойиҳасини танқид қилар экан,  бу лойиҳа Хитой, Россия ва ката технологияларга " совға"дир деб қўшимча қилди.

Олдинроқ АҚШ вакиллари палатаси спикери Ненси Пелоси ҳам президент Дональд Трампнинг АҚШ ҳарбий бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этишига билдирган муносабатида  Трампнинг қонун лойиҳасини имзолашдан бош тортиши мамлакат хавфсизликига хавф солади дея айтганди.

АҚШнинг йиллик ҳарбий бюджети бу мамлакат сенати ва вакиллар палатаси билан тасдиқланган бўлсада, аммо  Трамп АҚШнинг 740 миллиард долларлик ҳарбий бюджетига вето қўйди.

Мазкур лойҳа  АҚШ ҳарбийларини Афғонистон ва Германиядан олиб чиқишни тўхтатишни талаб қилиб, унинг оқибатларини   қайта кўриб чиқилганидан кейин қўшинларни қисқартиришни билан кифояланишни таъкидлайди.

 Ушбу мудофаа лойиҳасида Россиядан S-400 мудофаа тизимини сотиб олгани туфайли Туркияга қарши санкциялар қўлаши ҳам таклиф этилган.

Эндиликда АҚШ конгрессига Трамп ветосини бекор қилиши учун  3 янқварга қадар муҳлат бор.

 

Ёрлиқ